Тошкент шаҳрида 7 соат ичида аҳоли орасида 102 кишида коронавирус аниқланди

0

2020 йил 10 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 857 (+134) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7 335 (+48) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (шундан 38 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуасида) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 4 469 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

loading...