ТУРКИЯДАГИ «ИЛОҲИЙ СОФИЯ» СОБОРИ МАЧИТГА АЙЛАНТИРИЛДИ…

1

 

Шу пайтга қадар Илоҳий София собори музей вазифасини ўтаб келган. Яқинда Туркия давлат кенгаши собордан музей статусини олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўған шу йил март ойида ҳукумат кенгашига соборни мачитга айлантириш ҳақидаги таклифни киритганди. Таклиф қаноатлантирилди ва бундан буён музей «Айя-Суфья» мачити мақомини олди.

Ушбу соборнинг тарихи шуки, у Византия империяси даврида Константинопол (ҳозирги Истамбул) марказида, император саройининг шундоқ биқинида қад ростлаган. 1453 йили усмоний турклар Константинополни босиб олгач, илоҳий София собори мачитга айлантирилган. 1935 йили эса музей статусига эга бўлган. 1985 йили ЮНЕСКО қарамоғига олинган.

 

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.