Ўзбекистонда бир кечада яна 159 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

0

🔺2020 йил 10 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 723 (+159) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида ҳамда яна 5 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида, 17 нафари Навоий вилоятида ва 15 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 7 287 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 4 384 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...