АҚШ РАЗВЕДКАЧИ САМОЛЁТИ РОССИЯ ЧЕГАРАСИНИ БУЗИБ ЎТИШГА УРИНДИ…

0

 

Шу йил 11 июл куни Россия ракета мудофаасига қарши ускуналари япон денгизи ҳудудида Америка разведкачи самолёти парвоз қилаётганини аниқлади. Шу заҳоти Россия ҳарбий фазо кучларига тегишли “Су-35с” ва “МиГ-31” қирувчи самолётлари разведкачи самолётнинг йўлига кўндаланг бўлди. Улар Америка самолёти то ортга қайтиб, Россия чегарасини тарк этмагунча қирувчи таъқиб эта боришди.

Ҳозирча Россия мудофаа вазирлигидагилар ушбу воқеага аниқ фикр айтишганича йўқ. Фақат экспертлар айтишмоқдаки, Америка дунё тинчлигига раҳна солишдан тийилмаяпти. Шу ҳаракатлари ўзи учун қимматга тушмасайди.

loading...