БИЛАСИЗМИ?..

0

 

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИДА УМУМАН ИШЛАМАЙДИГАН ҚОНУН НОРМАСИ МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ 115-МОДДАСИ ДЕЙИШ МУМКИН…

Қонун нормасида:

Ходим учун иш вақтининг нормал муддати хафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак. 6 кунда 7 соатдан ёки 5 кун 8 соатдан.

Амалиётда:

6 кун 11 ёки 12 соатлаб тўлиқ иш (камида), ҳаттоки якшанба ҳам ишга келувчилар бор.

Кечки пайт ишдан кеч кетаётганингда биров индамайди, лекин эрталаб 9-00 дан 5 дақиқа кеч қолсанг ҳам тушунтириш хати ёзишгача олиб борилади.

Бошлиқ кетмагунча биров кетолмайди. Иши йўқ ўзи. Лекин нимадир қилиб ўтиради. Интернет титкилаб. Кутилмаганда бошлиқ иш буюриб қолиши мумкин-да (23-40 да бўлишиям мумкин).

Ким ишдан кеч кетса, у энг зўр ишлаётган бўлади.

Бошқалар ҳам шунақа кеч кетиши билан ишлагандек кўринадиганлар дастидан мажбур ишдан кеч кетишади.

Ойликни лекин 40 соатга олади.

Қонунда «шапалоқдек» қилиб ёзиб қўйилган бўлса ҳам, бошлиққа бу бўйича ғиринг дейилмайди. Дейишолмайди. Агар айтилса, бошлиқ йўқ демайди.

Лекин ишидан бошқа камчилик топилиб «пўстагини қўлига тутқазади».

Энг ёмони кўп ишлаш ортидан оилага вақт ажратилмайди. Бунақа ишнинг бадалини яқин келажакда бетга сапчувчи фарзандлар, соғлиқни йўқотиш, асабий хотин, ажралишлар кўринишида олади.

Бунақа тартиблар фақат давлат ишларида эмас…

Баҳодир Ахмедов

loading...