ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР! ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНА 196 КИШИ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ!!!

0

 

2020 йил 11 июль соат 17: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12402 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7540 (+10) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (10 нафар Жиззах вилоятида) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 4806 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11 июль соат 10:00 дан то айни лаҳзаларга қадар юртимизда 375 киши коронавирус юқтиргани аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...