Коронавирус пандемияси икки баробар тезлашиб кетди

0

«SARS-CoV-2 коронавирусининг тарқалиши тезлиги май ойига нисбатан икки баробарга ошди, аммо ҳали пандемиянинг авж нуқаси олдинда», дейди Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Ўтган ойларда янги коронавирусга чалинишнинг ҳафталик кўрсаткичлари пасайган бўлса, энди бу кўрсаткич яна ортиб бормоқда. ЖССТ 10 июль куни бир кеча-кундузда рекорд даражада кўп — 228 минг кишида янги касалланиш ҳолатларини қайд этган.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, Америка, Африка ва Осиё мамлакатлари COVID-19нинг энг йирик ўчоқлари бўлиб турибди, коронавирус тарқалишини баҳорда тўхтатишга муваффақ бўлинган Европада эса янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

9 июль куни америкалик инфекционист Энтони Фаучи глобаль пандемия энди бошлангани ҳақида айтган эди. Унинг сўзларига кўра, инфекция Бразилия, ЖАР ва Осиёда авжига чиқаётгани боис яқин келажакда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, 2020 йил 11 июль соат 10: 00даги ҳолатга кўра, дунё бўйича 12,6 миллиондан ошиқ одам SARS-CoV-2 юқтириб олган. COVID-19 қурбонлари сони эса 562888 нафарни ташкил қилмоқда.

loading...