МИСРДАГИ ПЛЯЖДА 11 КИШИ СУВГА ЧЎКИШ ТУФАЙЛИ ҲАЛОК БЎЛДИ…

0

 

Мисрдаги Александрия ёпиқ пляжига ҳукумат тарафидан карантин чекловлари жорий этилганига қарамай, одамлар бекитиқча чўмилишга қатнашаётганди. Кутилмаганда бир гўдак чўкиб кетди-ю, уни қутқариш учун бирдан 10 киши ўзини сувга ташлади. Афсуски, уларнинг ўзлари ҳам чўкиб кетди.

Айни пайтда қутқарувчилар чўкканлардан 6 нафарининг мурдасини юқорига олиб чиқди. Қидирув давом этмоқда.

Айтишларича, маҳаллий аҳоли вакиллари бу пляжни «Ажал пляжи» деб атаркан. Бунга профессионал сузиш усталарининг ҳам тез-тез сувга чўкиш туфайли ҳалок бўлиши сабаб қилиб кўрсатилган.

 

loading...