ТОШКЕНТДАГИ ХОНАДОНЛАРДАН БИРИДА ЭНАГАЛИК ҚИЛГАН АЁЛ КАТТА ПУЛ ЎҒИРЛАШДА АЙБЛАНДИ…

0

 

Шу йил 29 июн куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 46 ёшли исми-шарифи сир тутилган аёл ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, уйида 3700 доллар пули йўқолганини баён қилди. Аёлнинг таъкидлашича, пуллар сумкачасида бўлган.

Милиция ходимлари тезкор тадбир ташкил этишди ва қисқа муддат ичида ўғри топилди. У жабрланувчининг хонадонида энагалик қилувчи 29 яшар аёл бўлиб чиқди.

Ҳозирда ўғри қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган.

upl. uz

loading...