ЯПОНИЯДА АҚЛЛИ НИҚОБ-ТАРЖИМОН ЯРАТИЛДИ…

0

 

Роботлар ишлаб чиқарадиган япон компанияси ўз эгасининг нутқини бошқа тилларга таржима қиладиган ниқоб яратди.

У нафақат коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилади, балки ўз эгасининг нутқини дунёнинг тўққиз тилига – инглиз, француз, индонез, испан, япон, хитой, корейс, тайланд ва ветнам тилларига таржима қилади.

Ниқоб смартфонга илова ёрдамида Bluetooth орқали уланади.

Сўнгги йилларда компания Токио аэропорти учун таржимон роботлар устида ишламоқда. Улар учун дастурий таъминот ниқобга мослаштирилди. Ниқоб краудфандинг орқали йиғилган пулларга пластикдан тайёрланади. Лойиҳа учун аллақачон 260 минг доллар сарфланди.

Ихтиро сентябрь ойида дўкон пештахталарида пайдо бўлиши режалаштирилган. Унинг нархи 40 доллар бўлади. Ниқоб дастлаб фақат Японияда, кейинроқ эса Хитой, Европа ва АҚШда сотилади.

 

loading...