Зидан: «Асосийси, тўп киритиш, қандай усулдалиги муҳим эмас»

0

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийси Зайнидин Зидан Испания Примерасининг 35-тури доирасида «Алавес» (2:0) билан бўлиб ўтган матч юзасидан ўз фикрини билдирди.

«Умуман тўп ўтказиб юбормаслик мумкин эмас, бироқ биз кейинги пайтларда чиндан кам гол ўтказиб юборяпмиз. Бунга Куртуа яхши формада эканлиги ҳам сабаб бўлаётир. Энди шу таҳлит давом этишимиз керак.

Учта матчда учта пенальтига келадиган бўлсак, агар ҳакам пенальти белгиладими, демак, бу пенальти. Асосийси, тўп киритиш, қандай усулдалиги муҳим эмас.

Биз Ла Лигада ғалаба қозониш учун курашяпмиз, мавсум охиригача учта ўйин қолди ва биз якунда нима бўлишини билмаймиз. Ҳозир бироз дам олишимиз лозим. Гарчи ғалаба, бу — энг яхши ҳордиқ бўлса-да», дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Marca» нашри.

Эслатиб ўтамиз, борди-ю, кейинги турда «қироллик клуби» футболчилари «Гранада»дан устун келса ва «Барселона» «Вальядолид» билан бўлган ўйинда уч очко йўқотса, у ҳолда «Реал» Испания чемпионлигини қўлга киритади.

 

loading...