57-ЎЛИМ. ХОРАЗМЛИК БЕМОР КОРОНАВИРУС ҚУРБОНИГА АЙЛАНДИ…

0

 

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи 56 ёшли Д. С. (эркак) бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган.

Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга «COVID-19» инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Хасталик ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Афсуски, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...