60-ЎЛИМ: ТОШКЕНТЛИК 65 ЁШЛИ АЁЛ КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Олмазор туманида яшовчи М. Х. да сўнгги икки ҳафтада тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, йўтал кузатилиб, уйида даволанган. Тана ҳарорати тушмагач, «COVID-19» инфекциясига намуна топширган.

Бемор Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга «COVID-19» инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

 

loading...