АҚШ ИНҚИРОЗ КУЧАЙИШ ПАЛЛАСИГА КИРГАН СУДАНГА ЭЛЧИ ЖЎНАТАДИ…

0

 

АҚШ Давлат Департаментининг хабар беришича, янги ҳафтада хавотирли вазият ортиб бораётган Суданга америкалик элчи юборилади.

Давлат Департаментининг Африка масалалари бўйича бюроси бошлиғи Тибор Неги Судан ҳарбий ҳукуматини фуқароларга қарши амалга оширилаётган ҳужумлардан тийилишга чақириши кутилмоқда.

Суданлик ишчилар якшанба куни ҳарбий ҳукуматга бўйсунмасликни намоён қилиш мақсадида мамлакат бўйлаб ялпи иш ташлаш бошлаган эди. Хавфсизлик кучлари бу ҳаракатга кўзни ёшлантирувчи газ ва ўқотар қуроллар билан жавоб қайтарган. Иш ташлашнинг биринчи куни тўрт инсон ҳалок бўлган.

Шунингдек, ўтган ҳафтада ҳарбийлар тинч намойишчиларга қарши ҳужум қилган ва, оқибатда, ҳукумат 40 зиёд инсоннинг ўлдирилганини тан олган эди. Айни вақтда, намойишчилар ҳарбийлардан ҳокимиятни фуқаровий ҳукуматга топширишни талаб қилмоқда. АҚШ элчиси ҳар икки томоннинг муросага келиши йўлида воситачилик қилиши айтилмоқда.

 

loading...