АҚШ ПРЕЗИДЕНТИ ДОНАЛЬД ТРАМП ИЛК БОР ХАЛҚ ҚАРШИСИДА ТИББИЁТ НИҚОБИ ТАҚҚАН ҲОЛДА ҲОЗИР БЎЛДИ…

0

 

Америка раҳбари Дональд Трамп коронавирус пандемияси бошлангандан бери ҳеч қачон тиббиёт ниқоби тақмаган. Лекин куни кеча Вашингтон яқинидаги ҳарбий госпиталга яраланган ҳарбийлар ҳолидан хабар олиш, коронавирусга чалинганларга қараётган врачлар, ҳавмширалар билан суҳбатлашиш учун тиббиёт ниқобида борди.

— Ниқоб тақишнинг ҳам гашти бор, — деди у. — Аммо шу пайтгача ниқоб тақишни хоҳламасдим. Фуқароларга ҳам бу амал мажбурий эмасди.

Мен ҳеч қачон тиббиёт ниқоби тақмайман, — деганди ўшанда Трамп. — Бу ҳар кимнинг хоҳиши…

Коронавирус пандемияси бошланганданоқ ёрдамчилари Трампдан ниқоб тақишни илтимос қилишган. Аммо у хоҳламаган. Митингларда, матбуот анжуманларида ҳам ниқобсиз иштирок этган. Демак, бундан келиб чиқадики, Америкадаги коронавирус билан боғлиқ вазият Трампни ҳам ниқоб тақишга мажбур этибди-да.

 

loading...