АҚШДА ОММАВИЙ ТАРТИБСИЗЛИКЛАР ТОБОРА АВЖ ОЛМОҚДА. КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ТЎЛҚИНИ ҚУТУРМОҚДА…

0

 

Навбатдаги янги тартибсизлик Детройтда юзага келди. Бунга жиддий сабаб бор албатта. Полициячилар кеча яна бир қора танли фуқарони отиб ўлдиришди. Гарчи маҳаллий корчалонлар ушбу иш қонунга асосланган ҳолда амалга оширилганини айтиб тавалло қилса-да, оломон тинчлангани йўқ.

Айтишларича, оммавий тартибсизликлар пайтида фуқаролардан бири киссасидан тўппонча чиқариб полициячига қарата ўқ узган. Полициячи эса жавоб ўқларини йўллаган. Фуқаро шу ернинг ўзида вафот этган. Бу оломонни янада ғазаблантирган.

Юта штатида норозилик намойиши иштирокчилари бош прокурорнинг офисига ҳужум қилган.

Солт-Лейк-Ситида ҳам тинчлик эмас. Бу ерда суд 22 ёшли қора танлини отиб ўлдирган полициячини оқлаб ҳукм чиқарибди. Суд ҳукми ўқилгани ҳамоно намойишчилар бош прокурорнинг офиси деразаларини синдиришга тушган. Аммо ичкарига кира олмаган. Улар полиция ходимларининг қаршилигига дуч келган.

Тартибсизликлар доирасида Америкада коронавируснинг янги тўлқини ҳам қутура бошлади. Сўнгги 24 соат ичида мамлакат бўйича 71 минг киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Айрим штатлар карантин чекловларини янгилаган. Майамида комендантлик соати жорий этилган. Техасда эса фуқароларга тиббиёт ниқоби тақиш мажбурий этиб қўйилган.

 

loading...