“ГЕЙ ВА ЛЕСБИАН” — “ХУДО УЛАРНИ ЭРКАК ВА АЁЛ ҚИЛИБ ЯРАТГАН” ЭДИ-КУ!..: ВАТИКАН…

0

 

Ватикан жинсий ўзликнинг замонавий тушунчасига қарши чиқди. Шу мавзуни қоралашга бағишланган алоҳида ҳужжат ҳам тайёрланди.

Эълон қилинган 31 саҳифали ҳужжатда Ватикан кўплаб давлатларда қабул қилинган жинсий ўзликнинг замонавий концепцияни кескин қоралаган.

Ҳужжат «У уларни эркак ва аёл қилиб яратган» дея номланган.

Унда жинсий ўзликка замонавий ёндашув табиат тушунчасини йўқликка учратиши ва оила институтини поймол этиши тўғрисида сўз боради.

Муаллифларнинг қайд этишича, жинсий ўзлик инсон эмас, балки Худо томонидан белгиланиши лозим: «Муқаддас битик инсонга унинг танаси, эркаклик ва аёллик моҳиятини берган Яратгувчи қарорларининг оқиллигини кўрсатади.»

Шунингдек, ҳужжатда таълим даргоҳлари ўз ўқувчиларига фақат «одамнинг асл табиати»ни ўргатишга чақирилади.

Ушбу ҳужжат “ЛГБТ” ҳамжамияти танқидига учрабди, тавба. Уларнинг фикрича, ҳужжат нафақат трансгендерлар, балки лесбианлар, гейлар ва бисексуалларга қарши восита сифатида ишлатилиши мумкинмиш.

Майли, улар танқид қилаверсинлар. Бу танқидлари билан барчалари Яратган эгамнинг хоҳишига қарши боришмоқда. Ваҳоланки, Оллоҳ ундайларни бир кун келадики, албатта ғазабига олади иншооллоҳ.

Астағфирилло!!!

 

 

loading...