Карантин: Ҳозирги ва аввалги чеклов чораларининг фарқи нимада?

0

Ҳозирги босқичдаги чеклов чоралари олдингиларидан объектив тарзда фарқ қилади. Чеклов чоралари асосан хизмат кўрсатиш соҳаси, умумий овқатланиш шохобчалари, яъни одамлар оммавий тўпланадиган жойлар билан боғлиқ. Иқтисодиёт тўхтаб қолмайди, иқтисодий фаолликнинг умумий пасайиши кутилмаяпти. Аксинча, сентябрь ойига қадар вақтинча фаолиятини тўхтатиб турган корхоналарнинг камида 70 фоиз, йил охирида эса барча корхоналарнинг ўз ишини давом эттириши режалаштрилмоқда.

Ишчи-ходимларнинг масофавий иш тартибига ўтишида уларнинг барча ҳуқуқлари таъминланади, иш берувчилар иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларини бажаришади. “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш республика маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳаттоки қатъий карантин даврида ҳам 72 фоиз фуқаролар ўз иш жойлари ва даромад манбаларини сақлаб қолишган. Фақатгина 17,3 фоизигина навбатдаги меҳнат таътилида эканини билдиришган

loading...