Коронавирус: Давлат вирусга қарши курашда ўз мажбуриятларидан воз кечгани йўқ

0

Бугун ҳар биримиз Республика махсус комиссиясининг карантин чекловларини кучайтириш бўйича қарорини тўғри қабул қилишимиз, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Шу ўринда баъзиларда турли шубҳалар пайдо бўлмоқдаки, вазиятни қуйида изоҳлашга ҳаракат қиламиз.

Давлат ўз мажбуриятларидан воз кечмаяпти, аксинча, жавобгарликни ўз зиммасига олмоқда ва фуқароларни қийинчиликлар олдида ўз ҳолига ташлаб қўймаяпти. Бунга мисол қилиб қуйидаги иккита ислоҳотни мисол қилиб келтирамиз.

1. Шу йил мартдан-июнгача Республикада пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга таъсирини камайтиришга қаратилган давлат раҳбарининг 14 та фармон ва қарорлари қабул қилинди. Натижада 500 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога имтиёзлар берилди. Имтиёзларнинг жами миқдори 30 трлн. сўмни ташкил этди.

2. Пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш учун, ҳақиқатдан ҳам, катта маблағ сарфланди. Аҳолини, иқтисодиёт тармоқларини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун бўйича кўрилган чора тадбирларнинг умумий қиймати 62,4 млрд. сўмга (6,13 млрд. долл) баҳоланди.

loading...