СУРХОНДАРЁДА ҲОКИМ ВА ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ РАҲБАРИ СУДЬЯЛАРГА ТАЗЙИҚ ЎТКАЗДИ…

0

 

Шу йил 10 июль куни тахминан соат 08:30 да Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани жиноят суди судьяси Я Беккамов ва унинг ҳайдовчиси Р Раҳимназаров, туман фуқаролик суди судьяси Х Раҳимова ва ҳайдовчиси туман марказидаги блокпостда тўхтатилди. Блокпостда Жарқўрғон туман ҳокими З Давлатов ҳамда туман ички ишлар бўлими раҳбари Б Хидировлар бор эди. Улар судьялар ўтирган автомобилларни тўхтатиб, ишга боришга йўл беришмади. Аниқроғи, карантинда ҳаракатланиш мумкин эмаслигини айтиб туриб олишди. Бундан ташқари, икки раҳбар судьяларни кўпчилик қаршисида шарманда қилди, камситди. Ҳайдовчи Р Раҳимназаровни милиция машинасига куч ишлатган ҳолда мажбурлаб ўтқазишди. У ҳайдаб кетаётган машина калити тортиб олинди. Ҳайдовчини ички ишлар бўлимига олиб бориб, ҳеч қандай сабабларсиз камерада ўтиришга мажбур этишди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан тайёрланган барча ҳужжатлар Сурхондарё вилоят прокуратурасига тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссияси қарорига кўра судьяларга стикерларсиз хизмат машинасида ишга бориш учун расман рухсат берилган.

upl.uz

loading...