ХИТОЙЛИК ВИРУСОЛОГ АҚШГА ҚОЧИБ ЎТДИ. У КОРОНАВИРУС ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТНИ ОШКОР ЭТМОҚЧИ…

0

 

Гонгконгда яшовчи вирусолог Ли-Мэн Янь яқинда фавқулодда Америкага қочиб ўтди. Мақсади коронавируснинг пайдо бўлиш тарихи ва Хитой ҳукуматининг бу масаладаги дастлабки қилмишларини ошкор этишдан иборат эди.

Унинг айтишича, биринчилардан бўлиб коронавирус ҳақидаги ҳақиқатларни эшитган. Илмий раҳбарининг топшириғига кўра, ушбу хасталикни чуқур ўрганиб чиққан.

Ли-Мэн Янь айтдики, ўтган йил 31 декабрида хасталиклар назорати ва профилактикаси марказида ишловчи ҳамкасби коронавирус юқтирган. Ўшанда у коронавирус одамдан одамга юқиши мумкинлигини баён қилган. Бу ҳақда илмий раҳбарига айтганда, олим аввалига сукут сақлаш билан кифояланган. Кейинчалик коронавирус ҳақида бировга чурқ этмасликни тайинлаган.

Аммо Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидагилар Ли-Мэн Янь, ва унинг илмий раҳбари ушбу ташкилот билан коронавирус бўйича ҳамкорлик қилмаганини айтишди. Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси вакиллари эса Ли Мэн Янь деган олимани танимасликларини айтиб туриб олишди. Яна таъкидлашдики, Хитой ҳукумати коронавирус пайдо бўлиши билан фавқулодда чоралар кўришни бошлаган. Ҳеч қачон дунё аҳлидан бу вирусни сир тутишмаган.

Тағин худо билади.

 

loading...