Анжелина Жоли эри билан ажрашганидан кейин қандай уйда яшамоқда? (Фото)

0

Анжелина Жоли Брэд Питт билан ажрашганидан сўнг фарзандлари билан бирга истиқомат қиладиган уйи суратларини ижтимоий тармоққа жойлади, деб хабар берди «Daryo.uz».

Таъкидланишича, деразаларидан шаҳар манзарасини кўриш мумкин бўлган Лос-Анжелесдаги уй актриса томонидан бир неча йил аввал харид қилинган бўлиб, қайта таъмирланган ҳамда модернизация қилинган.

Таъмирлаш ишлари давомида уйнинг эски услуби қисман сақлаб қолиниб, замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган. Жолидан аввал ушбу уйда режиссёр Сесил Демилль 1959 йилга қадар яшаган.

Ҳудудида ҳовуз, сайр учун парк бўлган уй икки қаватдан иборат бўлиб, унда олтита ётоқхона, 10 та ювиниш хонаси, кутубхона ва меҳмонхона бор.

Меҳмонлар учун мўлжалланган алоҳида хона, машғулот зали ва гараж ҳам ўрин олган уй майдони 100 квадрат метрни ташкил қилади.

Анжелина Жоли ушбу ҳашаматли уйида 6 нафар фарзанди билан бирга яшайди.

loading...