Бола туғиш учун 15 та шифокорни сарсон қилган Лола (фото)

0

Хонанда Лола Йўлдошева “Instagram” саҳифасида қизалоғининг дунёга келиш жараёнини тасвирлаб берди:

“Эрталаб режалаштирилган кесерово операцияси белгиланди. Ҳаётимдаги энг кутилган кунлардан бири. Тўққиз ой давомида ҳар куни чақалоғим билан хаёлан гаплашдим ва шу куни ҳамма нарса мукаммал бўлишини хоҳладим… Қўрқув, ҳаяжон ва ваҳима йўқ. Операциядан бир кун олдин мен тўйиб ухладим. Эртаси куни эрим билан байрамона кайфиятда касалхонага бордик!

* * *

11.00 да мени операция хонасига олиб киришди. Атрофимда 15 киши парвона: анестезиолог, ҳамширалар, акушер-гинекологлар, ассистентлар, неонатологлар бригадаси, фотограф!

Ҳа, операция давомида мўъжиза пайдо бўлишининг биринчи сеҳрли дақиқаларини суратга муҳрловчи фотограф ҳам биз билан бирга эди.

Менга оғриқсизлантирувчи дори берилди. Операция бошланди. Бу вақтда эрим ҳам ёнимда, қўлимни ушлаб, ҳатто ҳазил қилишга уринади ва шундай пичирлайди: «Ҳаммаси яхши, ҳамма нарса яхши». Менинг кўз ёшларим эса аллақачон дарё бўлиб оқа бошлаган.

11.57. Чақалоғимнинг илк йиғисини эшитдим! Юрагим ҳаприқиб кетди!

– Қиз туғилди! Сизни табриклаймиз! – дейишди врачлар.

– Уни кўрсатинг! У соғ-омонми? У саломатми? – деб тинимсиз сўрай бошладим!

– Аъло даражада! Вазни 3,640 кг.

«Салом қизалоқ! Мен сизнинг онангизман! Бу ёруғ оламга хуш келибсиз!»

Лола Йўлдошева

loading...