«Бунёдкор» футболчилари карантинга олинди

0

«Sputnik» нашри тарқатган хабарга кўра, айни вақтда «Бунёдкор» клубининг барча футболчилари коронавирусга тест топширган ва жамоа аъзолари карантинга олинган.

«Бунёдкор» ўйинчиларидан бирида коронавирус аниқланган бўлиши мумкин, дея хабар берган Ўзбекистон Профессиональ футбол лигаси матбуот хизмати.

«Хавфсизликни таъминлаш мақсадида «Бухоро» ва​ «Бунёдкор» клублари ўртасида 9-турда ўтказилиши режалаштирилган матч номаълум муддатга кўчирилади», дейилади хабарда.

Юқорида таъкидланганидек, айни вақтда «Бунёдкор» жамоасининг барча футболчилари коронавирусга тест топширган ва улар карантинга олинган. Шунингдек, «Бунёдкор» футболчилари билан 7 июль куни матч ўтказган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби футболчилари ҳам карантинга олинади.

Ҳозирча «Навбаҳор» ўйинчилари ўзларини яхши ҳис қилишяпти ва шубҳали симптомлардан шикоят қилишгани йўқ.

loading...