Дунёнинг энг гўзал аёлларидан бири коронавирусга чалинди

0

Доимий тарзда дунёнинг энг гўзал аёллари рейтингига кирувчи ҳиндистонлик таниқли актриса ва модель Айшвария Рай Баччан коронавирусга чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда якшанба куни «The Guardian» хабар тарқатган.

Айшвария Рай турмуш ўртоғи Абхишек Баччан ва қайнотаси Амитабх Баччан шифохонага ётқизилган кунининг эртасига коронавирусга тест топширган эди. Афсуски, тест натижалари актрисанинг коронавирусга чалинганини тасдиқлади. Шунингдек, Айшвариянинг 8 ёшли қизида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Рай Баччан турли рейтингларда дунёнинг энг гўзал аёли деб тан олиниши билан бир қаторда Болливуд юлдузлари орасида ҳам энг машҳурлардан саналади.

12 июль куни Ҳиндистонда янги касалланиш ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилди: бир кеча-кундузда мамлакат бўйича 27100 киши коронавирусга чалинган. Жами касалланганлар сони эса 850 мингдан ошиб кетган. Ҳукумат аҳоли зичроқ жойлашган ҳудудларда аввалроқ бекор қилинган карантин чекловларини жорий қилишни кўзлаб турибди.

loading...