Грецияда археологлар тошга айланган 20 миллион йиллик дарахтни топди

0

Грециянинг Лемнос ороли марказида археологлар катта тошга айланган қадимги дарахт танасини топди.

Археологлар Лемнос оролида топилган бу дарахтнинг ёши 20 миллион йилда эканини айтмоқда. Бу вақт ичида дарахт танаси тошга айланишга улгурган.

Олиб борилган қазишмалар давомида қадимги дарахт танаси 8 метр экани аниқланган.

loading...