КИЕВ ЯҚИНИДА АВТОҲАЛОКАТ СОДИР БЎЛДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…

0

 

Шу йил 12 июль куни Украина пойтахтидан 5 километр наридаги Старообухов автомобил йўлида «Mercedes», «Mercedes Sprinter» ва «Hyundai» автомобиллари тўқнашиб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, «Mercedes» автомобили қарама-қарши томондаги машиналар учун мўлжалланган йўлга чиқиб, оқибатда «Mercedes Sprinter» билан тўқнашиб кетган. Кейинчалик аниқландики, «Mercedes» ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган. У биринчи автомобил билан тўқнашгач, машина ағдарилган ва «Hyundai» билан тўқнашган. «Hyundai» салонида ўша пайт 5 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг икки нафари (ёши улуғ, болаларнинг ота-онаси) ва 8 яшар қизалоқ ҳалокат юз берган жойда вафот этган. 10 ва 12 яшар болаларни оғир аҳволда касалхонага олиб кетишган. Орадан маълум вақт ўтиб 10 яшар бола касалхонада вафот этган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари айтишдики, «Мерседес» рулини муқаддам судланган Желепа А. М. бошқариб кетаётганди. У маст бўлган. Бу ҳам етмагандек, ҳалокатдан кейин у «Мерседес»ни ўғирлаб қочгани ҳақида хабар қилишган.

 

loading...