Кимга аза, кимга тўй?..

0

«Reddit» фойдаланувчиларидан бири коронавирус унинг ҳаётида юз берган энг яхши ҳодиса эканлигини ёзиб қолдирган. Ўзининг ташқи кўринишни хунук деб билган эркакнинг тан олишича, коронавирус туфайли ниқоб тақа бошлаганидан буён у ўзининг беўхшов ташқи қиёфасидан уялмай қўйган.

«Хунук юзимга ниқоб тақиб юрганимдан қанчалик бахтли эканимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Одамлар орасида ўзимни анча дадил ҳис қиляпман, бунақаси аввал сира бўлмаган. Мен ҳатто чиройли қиз билан саломлашяпман, у эса менга жавоб қайтаряпти, чунки менинг бадбашаралигимни кўрмайди-да», деб ёзади эркак. Шунингдек, «Reddit» фойдаланувчиси ниқоб сабабли ҳаёти бутунлай ўзгариб кетгани боис умрининг охиригача ниқоб тақиб юришга тайёрлигини айтмоқда.

Апрель ойида «Reddit»нинг америкалик фойдаланувчиларидан бири ҳам коронавирусни ҳаётидаги энг яхши ҳодисалардан бири сифатида атаб, пандемия туфайли орзусидаги ишга жойлашганини маълум қилган эди.

Нима ҳам дердик, ахир «Кимга аза, кимга тўй?» деб бежизга айтишмаган.

loading...