КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус касаллигининг кунлик тасдиқланиш ҳолати яна рекорд даражага ошганини маълум қилди — кунига 230 мингдан зиёд. Аввалги глобал рекорд жума куни қайд этилган эди.

 

 

 

ЖССТ маълумотларига кўра, Қозоғистонда номаълум пневмония авж олмоқда, у коронавирус бўлиши мумкин. Хусусан, 13 июль мамлакатда коронавирус пандемияси қурбонига айланган фуқаролар хотирасига умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

 

 

Каталонияда яна карантин чекловлари жорий қилинди, чунки Испания ҳудудида коронавирус  эпидемияси авж олмоқда.

 

 

Дунё миқёсида коронавирус туфайли 3000 дан ортиқ тиббиёт ходими вафот этди.

 

 

Немис олимлари коронавирус касаллигидан соғайган одам организмида пайдо бўлган антитаначалар миқдори вақт ўтиши билан камайишини аниқлади. Бу одамларни коронавирусга қарши эмлашнинг узоқ муддатли самарадорлигига шубҳа туғдириши мумкин.

 

 

Норвегия 15 июлдан бошлаб Европанинг 20 дан ортиқ давлатларига саёҳат қилиш чекловларини бекор қилишни режалаштирмоқда.

 

 

Бразилия президенти Жаир Болсонаро пандемия туфайли мамлакат иқтисодиёти таназзул ёқасида эканлигини маълум қилди.

 

 

Аҳоли орасида Covid-19 касаллиги ортиб бораётганлиги сабабли, Жанубий Африка ҳукумати спиртли ичимликлар сотишни тақиқлаш ва  комендантлик соати жорий этишга қарор қилди.

loading...