Мутахассис: «Ёшлар карантинга риоя қилмаяпти»

0

Тошкент шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўринбосари Ботир Қурбонов АОКАда ўтказилган брифингда Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари кўпайиб кетганига изоҳ берди.

Аҳоли орасида касаллик ҳолатлари кўп кузатилаётганига сабаб фуқароларимиз, асосан ёшлар карантин қоидаларига риоя этишмаяпти. Ниқобларни тўғри тақмаслик, ижтимоий масофаланишга риоя қилмаслик, ёшларнинг кечки пайтда маҳаллаларда тўпланиб биргаликда вақт ўтказиши каби ҳолатлар кузатилмоқда. Мана шу омиллар таъсирида Тошкент шаҳрида аҳоли орасида касаллик ҳолатларининг аниқланиши кескин кўтарилиб кетди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида аҳолидан коронавирусга тест қабул қилиш учун дастлаб 5 та пункт, кейинчалик яна 5 та қўшимча пункт ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 10 та пунктда коронавирусга тест олинмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги 6 та нодавлат тиббиёт муассасасига коронавирусга тетс олиш учун рухсат берилган.

loading...