ОЗАРБАЙЖОН ВА АРМАНИСТОН ҲАРБИЙЛАРИ ЎРТАСИДА ҚУРОЛЛИ ТЎҚНАШУВЛАР КУЗАТИЛДИ…

0

 

2020 йил 12 июль куни Озарбайжон-Арманистон чегарасида икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишмалар кузатилган. Озарбайжон тарафидагиларнинг гапига қараганда, биринчи бўлиб Арманистон ҳарбийлари артиллерия ёрдамида ҳужум уюштирган. Мақсад чегара яқинидаги ҳозир Озарбайжонга тегишли бўлган ҳудудни қўлга киритишдан иборат экан. Аммо Озарбайжон ҳарбийлари бу ҳужумларни муваффақиятли қайтаришга эришган. Отишмалар оқибатида Озарбайжон армиясининг икки ҳарбийси ҳалок бўлган, 5 нафари оғир яраланган.

Арманлар эса ўз ўрнида озарбайжонларни айбдор қилмоқда. Уларнинг айтишича, бир гуруҳ қўшни давлат ҳарбийлари «УАЗ» автомобилида чегарани бузиб ўтишга уринган. Огоҳлантиришлар таъсир қилмагач, арманлар машинадагиларни ўққа тутган. Шундан кейингина автомобил ортга қайтган.

 

loading...