Шотландияда жойлашган орол квартира нархида сотувга қўйилди

0

Inchconnachan номли кимсасиз орол 500 минг фунт стерлингга сотилмоқда. Нашрнинг ёзишича, Лондондаги квартиралар нархи ҳам, тахминан, шу атрофда.

Оролнинг майдони 42 гектарга тенг бўлиб, Лох-Ломонд кўли ўртасида жойлашган. У ўсимликлар билан зич қопланган ва 20 йилдан буён ҳеч ким яшамайди.

Унга фақат қайиқда етиб бориш мумкин. Оролда 1920 йилларда ёғочдан қурилган уй мавжуд. Уни бузиб ташлашга, шунингдек, бешта ётоқхонага эга янги уй қуришга рухсат берилган.

Бундан ташқари, оролнинг янги эгалари қайиқлар станцияси, пирс (кемаларни боғлаб қўйишга мўлжалланган махсус жой) ва қўшимча кулба қуришлари мумкин.

loading...