Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётгани ростми?

0

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда бир қатор саволларга жавоб берилди:

– Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётган экан шу гаплар ҳақиқатга тугри келадими. Ҳаттоки баъзи давлатлар бу ҳолатлатни аниқлабоқ, бу тестларни Хитойга қайтариб юборишган экан…

➖ Биринчидан Тест системаси-бу вирусга ўта сезувчан реактив бўлиб реактивга вирусни жойлаштириб бўлмайди. Шунинг учун Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётганлиги хақидаги гаплар асоссиз, интернет оламидаги ёлғонлардан бири.

Тест системалардан касаллик юқмайди, бироқ, баъзан ушбу тестларнинг сезгирлиги паст бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда касаллик юқмаган тақдирда ҳам, касаллиги борларга “манфий”, касаллиги йўқларга “мусбат” деган жавоб берилиши эҳтимоли бор. Шунинг учун амалиётда қўлланилишидан аввал барча тестлар сезгирлик нуқтаи назаридан текширувдан ўтказилади.

loading...