Давергеодезкадастрнинг 6 нафар ходимида коронавирус аниқланди

0

«Давергеодезкадастр» қўмитасида 6 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда қўмитанинг ахборот хизмати маълум қилган.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси тизимида 10 мингдан ортиқ ходим фаолият олиб борса, бугунгача 6 та (Тошкент вилоятида 3 та, Хоразм вилоятида 2 та, Қашқадарё вилоятида 1 та) ходимда ушбу вирус аниқланган ва карантинга олинган.

Ҳозирда бу ходимларнинг 2 таси тўлиқ соғайган, 4 таси  шифохонада стационар ҳолатда даволаниш жараёнида.

loading...