ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР! ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ ЯНА ОШДИ!!!

0

 

2020 йил 13 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13591 (+231) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 231 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 146 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 85 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 164 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, жами 178 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 8030 (+178) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 5498 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Дарвоқе, 2020 йил 13 июль соат 10:00 дан то ҳозирги лаҳзаларгача юртимизда жами 594 киши коронавирус юқтиргани аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...