ДУНЁ КЎКСИДАГИ ДОҒ: МУСУЛМОНЛАР ҚИРҒИН ҚИЛИНГАН ВА ЗЎРЛАНГАН КУН…

0

 

«Кўчишни истаган барча — ёш-қари, катта-кичик, ҳеч ким кўрқмасин. Сизга зарар етказмаймиз».

1995 йили 11 июль куни Босния-Герцоговинадаги Сребриница шаҳрига кирган серб кучлари мусулмонларга худди шундай дейишганди.

Аммо икки ҳафта ичида улар 8 минг нафардан кўпроқ мусулмон ўғил болалар ва эркакларини ўлдиришди.

Европа тупроғида Иккинчи Жаҳон Урушидан бери бундай қиғинбарот бўлмаганди.

Серб кучлари қўмондони Ратко Младич тинч аҳолига қўрқманг, деб айтса-да, унинг кучлари 10 кун давомида тиним билмай мусулмонларни қирди ва таҳқирлади.

Мусулмонлар қирғини давом этаркан, ҳудуд хавфсизлиги учун масъул бўлган БМТ кучлари ҳеч нарса қила олмади.

Сребриница қирғини Босния серблари мусулмонларига қарши қилинган геноциднинг бир қисми эди.

Собиқ Югославия парчаланар экан, унинг қатор минтақаларида урушлар чиққан эди.

Босния-Герцоговинада эса Мусулмон боснияликлар, Православ серблар ва Католик хорватлар яшашган.

1992 йилги референдумда Босния-Герцоговина мустақиллик эълон қилган ва АҚШ ҳамда Европа давлатлари бу ёш мамлакат мустақиллигини тан олганди.

Аммо Босния серблари референдумни тан олмайди.

Сўнг Сербия ҳукумати тарафидан дастакланган Босния серблари ёш мамлакатга ҳужум қилди.

Улар «Буюк Сербия» қуриш учун бу ҳудуддаги мусулмонларни йўқотишни бошладилар.

Босния мусулмонлари ёки Бўшноқлар ҳам аслида славян ҳалқ.

Аммо улар ҳали Ўрта асрларда, Усмонли турклари даврида Ислом динини қабул қилган.

 

Мусулмонлар қирғини

 

Босния серб кучлари Сребриницани қўлга оларкан, мусулмонлар қочишга уринишади.

Серблар ўспирин ўғил болалар ва эркакларни ажратиб олиб, отиб ўлдиришади.

Улар оммавий қабрларга ташланади ва устидан бульдозер юргизилади.

Хабарларга кўра, баъзи мусулмон эркаклар тириклайин кўмилади.

Оталар кўз ўнггида болалари ўлдирилади, яъни мусулмонлар ўз фарзандлари ўлдирилишини кўришга мажбурланади.

Аёллар ва ёш болалар ҳудуддан қочишга интилишади.

Серб кучлари улар ичидан ёш муслима аёлларни ажратиб олади.

Муслималарни зўрлаш ва таҳқирлаш бошланади.

Гувоҳларнинг гапига кўра, кўчалар жасадларга тўлиб кетади.

Етарлича қуролланмаган халқаро кучлар бу сербларнинг зўравонлигига қарши ҳеч нарса қила олмайди.

Аксинча, ўз қароргоҳида жон сақлаётган 5 минг нафарга яқин мусулмонни ушлаб, сербларнинг қўлига топширади.

 

loading...