ФАРҒОНАДА ФЕРМЕР ЎЗИНИ ОСИБ ҚЎЙДИ. НЕГА?..

1

 

Фарғона вилояти Учкўприк тумани Султонобод қишлоғида яшовчи 42 ёшли фермер Акмалжон Отабеков ўзига тегишли даладаги уйчада ўзини осиб қўйган. Жонига қасд қилишдан олдин телефон орқали укасини чақирган. Сўнгра уйча эшигини ичкаридан тамбалаб жонига қасд қилган. Ҳамкасбларидан бири бўлмиш бошқа бир фермернинг гапига кўра, Акмалжонни маҳаллий раҳбарлар режадагидан кўпроқ буғдой топширишга мажбурлашганмиш.

Учкўприк туман ички ишлар бўлими ходими ҳам Акмалжоннинг жонига қасд қилиш орқали ўлим топганини расман тасдиқлаган.

Бошқа бир фермер исми-шарифи сир сақланишини сўраган ҳолда бўлган гапларни гапириб берди. Унинг айтишига кўра, фожиа 9 июль куни эрталаб содир бўлган. Укаси Акмалжон унга соат 08: 00 да қўнғироқ қилганини, комиссия келаётгани ҳақида айтиб тез етиб келишни сўраганини таъкидлаган. У далага келиб, акасини арқонга осилган ҳолатда кўрган. Жонҳолатда арқонни қирқиб ташлаган. Афсуски, Акмалжон жон бериб улгурганди. Марҳум ўлимолди мактуби ҳам қолдирган экан. Бироқ укаси хат кимдалигини билмаслигини айтган.

Фермер яна шу гапни айтдики, туман ҳокими бир неча кун олдин Акмалжонга босим ўтказиб, режадан ташқари яна 5 тонна буғдон топширишни талаб қилган.

Исми-шарифи маълум қилинмаслигини илтимос қилган яна бир фермер ҳам кўнглидаги гапларни тўкиб солди. Унинг гапига қараганда, туманда фермерлар ўтган йилги топширилган пахта учун ҳам ҳақ олишмаган.

— Ҳоким ростданам фермерларни қийнаб ташлади, — дейди фермер. — Шунинг учун ҳаммамиз буғдой бизни инқироздан асраб қолади деб ўйлагандик…

Учкўприк туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азизжон Эрматовнинг гапларига эътибор қилинг-а:

— Учкўприк тумани буғдой топшириш бўйича иккинчи ё учинчи ўринда. Бизда буғдой кўп. Режадан ортиқ буғдой фермерларнинг ўзида қолдирилган. Ҳеч бир фермерни ҳеч ким режадан ортиқ буғдой топширишга мажбурламаган…

Афсуски, Акмалжоннинг 11 синфда ўқийдиган ўғли отасиз қолди. Унга ва марҳумнинг бошқа яқинларига Оллоҳнинг ўзи сабр берсин!

https: //centralasia. media/news: 1631711

loading...

1 ТА ФИКР

  1. нима узини осиш муаммони хал килар эканмию бу дунёда муаммодан кутилиш мумкин лекин у дунёда кандай жавоб беради узини осгани учун. Хоп хоким яна 5 тонна бугдой топширасан дегандир яна кандайдир муаммолар бордир лекин бу муаммоларни хал килса буладику. Исломда узини осган одамга жаноза укилмаслигини эшитганман. Демак булар бе жаноза кумилмокдами.

Comments are closed.