«Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак, СЭСга, СЭСдагилар поликлиникага мурожаат қилинг, дейди. Тайинли маслаҳатни кимдан оламиз?..»

0

Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️

❓Коронавирус юқтирганликда шубҳа бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак? Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак СЭСга, СЭСдагилар оилавий поликлиникага мурожаат қилинг, дейди. Ҳеч қайси тайинли маслаҳат бермайди?

⚡️Ҳозирги кунда ҳудудидан қатъи назар барча оилавий поликлиникаларда (жумладан, Тошкент шаҳридаги 64 та поликлиникада) мобил тезкор эпидемиологик бригадалар ташкил қилинди.

👨‍⚕️Улар таркибида инфекционист, эпидемиолог ва умумий амалиёт шифокори мавжуд бўлиб, улар жойларда вазиятни ўрганишади ва уй шароитида ёки касалхонада даволаниш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

‼️ Касаллик аломатлари бўлмаганда, ўзингизни тинчлантириш учун тест таҳлили топширишга ҳаракат қилманг. Таҳлиллар фақат аниқ кўрсатма бўлганда қабул қилинади.
〰️〰️〰️〰️

❓Хусусий клиникаларда коронавирусга тест олинишини тақиқлаш тўғрисида бирорта қарор борми? Қаерда тест топшириш керак? Икки ҳафтадан сўнг туғруқ жараёним, ҳар бир янгилик мени ташвишлантирмоқда?

❗️Хусусий клиникаларда тест синовини тақиқлаш борасида ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида тест топшириш мумкин бўлган лабораториялар рўйхати эълон қилинган.

⚡️Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида, лекин вилоят марказларида ҳам бундай клиникалар мавжуд!

@aoka_uz

loading...