Тушлик учун мазали тезпишар пицца

0

1. Чуқур идишда венчик ёрдамида тухум, сметана, майонез ва унни яхшилаб аралаштирамиз.

2. Асосини тайёрлаймиз. Помидор, колбаса ва бодрингни парракларга бўламиз. Пишлоқни қирғичнинг катта тишидан ўтказамиз.

3. Қиздирилган товани ўсимлик ёғи билан ёғлаймиз. Устидан хамирни қуйиб, това бўйлаб бир хил қилиб ёямиз.

4. Хамир устига озроқ кетчуп суртамиз.

5. Устидан колбаса, помидор ва маринадланган бодринг парракларини қўйиб чиқамиз. Устидан пишлоқ сепамиз.

6. Това қопқоғини ёпиб, паст оловда питсани 10 дақиқа пиширамиз.

Ёқимли иштаҳа!

loading...