Aбитуриент янги паспорт олиш учун расмга тушишни 10 кунлаб кутмайди

0

Кеча Миллий матбуот марказида “Фуқаролик паспорти: 2020/2021 йилда ОТМларга онлайн ҳужжат топшириш муаммолари” мавзусида анжумани бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси электрон ахборот тизимлари бошқармаси бошлиғи Фазлиддин Усмонов қуйидаги маълумотларни келтириб ўтди.
– Aбитуриентнинг паспорти йўқолган бўлса, туман ички ишлар бўлимларига мурожаат қилиши керак. Ушбу фуқарога расмли шакл-3 кўринишидаги формага шахснинг йўқотилган паспорт серияси рақами ва шахсий рақамларини қўшиб тайёрлаб берамиз. Aбитуриент янги паспорт олиш учун расмга тушишни 10 кунлаб кутмайди.

loading...