БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

БУ МУЛЬТФИЛЬМДАН СЎНГ 700 НАФАР БОЛА КАСАЛХОНАГА ТУШИБ ҚОЛГАН

 

1997 йилниг 16 декабрида Япония телевидениеси орқали «Покемон» мультсериали намойиш этилди. Ушбу фильмда Пикачунинг шиддатли ҳужуми ёрқин қизил ва кўк чарақлаган ранглардаги кадрларда ифода этилади. Бу кадрлар кўплаб болаларда оғриқли яъни тутқатоқни эслатувчи реакцияни келтириб чиқарди ва шу мультфиьм намойишидан сўнг 700 бола касалхонага ётқизилди.

Касаллангани ҳақида кўплаб бола шикоят қилган, бироқ шифокорлар бу симптомларни кўрсатувни ўзидан кейин пайдо бўлмаганини балки унинг атрофида бўлган оммавий васваса (истерика) сабаб деб ҳисоблашган. Ҳаттоки касалхонага ётқизилган болалар орасидан мактабга бормаслик учун ўзини касалликка солганлар ҳам бўлган.

 

loading...