ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТГАНИ СИР ТУТИЛГАНМИДИ?..

0

 

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ўзининг Telegram’даги расмий каналида 13 ва 14 июль кунлари икки ходимнинг вафоти ҳақида хабар бериб, уларнинг яқинларига таъзия изҳор қилган.

Хабарларда ходимларнинг ўлими сабаби келтирилмаган.

Бироқ Кун. уз нашри ўз манбасига таянган ҳолда ходимларнинг коронавирус туфайли оламдан ўтганини ёзмоқда.

Интернет нашрида ёзишларига кўра, пандемия даврида жами уч нафар ички ишлар ходими коронавирус юқтириб олиш ортидан ўлган, аммо уларнинг ўлими сабаблари сифатида бошқа касалликлар қайд этилган.

Яна бир маҳаллий нашр Қалампир. уз эса саволларга аниқлик киритиш учун ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов билан боғланган.

«У ходимларда коронавирус аниқланганини тасдиқлади, аммо улардан бирида инфекция вафот этгач қайд этилган», дейилади сайтда эълон қилинган мақолада.

 

loading...