УҚАЛАШ (“МАССАЖ”) КЎРЛАРГА ХОС КАСБМИ?..

0

 

Жанубий Кореяда фақатгина кўзи ожизларгина уқаловчи лицензиясини олишлари мумкин. Кўра оладиганлар эса лицензиясиз уқалашни таклиф этишади, бу, ўз навбатида, улар учун катта жаримага сабаб бўлади. Шу сабабли кўзи очиқ уқаловчилар ҳукуматдан ушбу қонун бекор қилинишини сўрашган. Бироқ Корея суди бу қонунни бекор қилишга шошилгани йўқ. Агар уқалаш муолажасининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1913 йилдаёқ японлар колонияси бошлиғи кўзи ожизларни иш билан таъминлаш мақсадида, ўзлари ишлаб пул топишлари учун ушбу тартибни жорий қилган экан.

 

loading...