Футбол бўйича ЖЧ—2022 мусобақаси тақвими эълон қилинди

0

Футбол бўйича 2022 йили Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати тақвими тасдиқланди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати маълум қилди.

Мусобақа 2022 йилнинг 21 ноябрида бошланиб, 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

Очилиш ўйини 21 ноябрь куни 60 минг томошабинга мўлжалланган ал-Ҳаур шаҳридаги «Ал-Байт» стадионида бўлиб ўтади.

Гуруҳ босқичида кунига тўртта ўйин ўтказилади (Тошкент вақти билан — 15:00, 18:00, 21:00 ва 00:00) ва гуруҳ ўйинлари 2 декабрга қадар давом этади. Эртаси кунидан эса 1/8 финал баҳслари бошланади ва 6 декабрга қадар давом этади. 9—10 декабрда чорак финал ўйинлари бўлиб ўтса, 13—14 декабрда ярим финал баҳслари ўтказилади.

Финал эса 18 декабрь куни 80 минг сиғимга эга «Лусаил» ўйингоҳида ўтади. Учинчи ўрин учун баҳс эса Доҳадаги «Халифа» стадионида (45 минг) бўлиб ўтади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари билан Telegram орқали танишинг!

loading...