ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

 

Шу йилнинг 16 июль куни мамлакатимизда 485 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 97 нафари Карантин муассасаларида, 349 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Навоий, Хоразм ҳамда Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 128 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 15066 нафар бемордан 8783 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 58 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6208 нафар бемордан 58 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 57 365 нафар, стационар карантинда эса 21 779 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

 

loading...