ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

АПЕЛЬСИН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Нордон апельсинлар Европага Х асрда Португалия денгизчилари тарафидан олиб келинган. XV асрда эса Европада ширин апельсинлар пайдо бўлди.

2. Калифорнияда ванна қабул қилаётиб апельсин ейиш қонунга зид ҳисобланади ва қонунбузар тегишли моддаларга асосан жазоланади.

3. Бобби Лич деган эркак Ниагара шаршарасидан бочканинг ичида ўта олган биринчи эркак саналади. У апельсин пўчоғига сирғаниб кетиб касалхонага тушган ва яраланган ери гангренага учраши оқибатида ўлим топган.

4. Дунёда апельсиннинг 20 фоизигина янги узилган мева сифатида истеъмол қилинади. Қолган 80 фоиз қисми шарбатлар, экстракт ва консервалар тайёрлаш учун сарфланади.

5. Апельсин ҳосилдорлик бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Иккинчи ўринга эса банан эгалик қилиб турибди.

6. Апельсиннинг таркибидаги «наригенин» моддаси тери тез қариб қолишининг олдини олади.

7. Испанияда 35 миллионтага яқин апельсин дарахти бор.

8. Дунёда апельсиннинг 600 тага яқин нави мавжуд.

9. Айрим апельсин дарахтлари 100-150 йил умр кўради.

10. Апельсин озишда ёрдам беради.

11. Апельсин етиштириш бўйича дунёда Бразилия етакчи ҳисобланади.

12. Апельсин таркибида калий ва кальций кўп. Шу сабабли бу мева тури юрак ва суяклар учун жуда фойдали саналади.

13. Апельсин одамнинг кўриш қобилиятини ҳам юқори даражада ушлаб тура олади. Чунки апельсинда «А» витамини кўп. Айнан шу витамин кўзимизнинг кўриш имкониятларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

14. Америка рекламачилари апельсин шарбати янада кўпроқ сотилиши учун «Цитрус» суперқаҳрамонни ўйлаб топишган.

15. Битта йирик апельсин дарахти бир йилда 40 минг донагача мева беради.

16. Апельсин пўсти таркибида пектин моддаси бор. У қондаги қанд миқдорини меъёрига келтиради, ошқозон фаолиятини яхшилаб боради.

17. «Вашингтон Навел» апельсин турининг данаги бўлмайди.

18. Битта апельсин дарахтида 60 000 тагача гул ёзади. Аммо уларнинг 1 фоизигина мева беради.

19. Одесса шаҳрида апельсин шарафига ёдгорлик ўрнатилган.

20. Бир дона апельсин таркибида одам учун бир кеча-кундузга етадиган «С» витамини мавжуд.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...