ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

1

 

 

ЗУМРАД ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Зумрад дунёдаги тан олинган тўртта қимматбаҳо тошнинг бири ҳисобланади.

2. Уни дунёда олмос билан тенг кўришади.

3. Қадимги перслар бу тошни «заммород» деб аташган. Бу «яшил» маъносини беради.

4. Эрамиздан аввалги тўрт мингинчи йилларда ҳам зумраднинг бозори чаққон бўлган.

5. Ҳиндистонда буюк «Тож-Махал»ни бунёд этиб, тилга тушган Шоҳжахон зумрадни тумор ўрнида кўрган.

6. Зумрад асосан яшил рангда бўлади ва қанчалар ёрқин бўлса, нархи шунча қиммат бўлади.

7. Энг йирик зумрад Колумбияда сақланади. Унга «Фура» дея ном беришган. Бу зумраднинг вазни 11 000 карат, нархи 150 млн доллар этиб белгиланган.

8. Зумраддан лазерлар яратишда, яна квантли электроникада ҳам унумли фойдаланишади.

9. Ҳақиқий зумрадни заргарлар «қадимий» деб аташади. У тўқ яшил рангда бўлади. Ҳозир қазиб олинаётган зумрад тошлари «қадимий»га тенглаша олмайди.

10. Зумраднинг жодуга оид хусусияти ҳам йўқ эмас. У одамдаги зарарли энергетикани ютади, аурани тозалайди, уйдаги барча зиён келтирувчи энергетик қувватни сўриб олади. Эр-хотин орасидаги муносабатлар илиқ сақланиб қолишини таъминлайди. Айтишларича, у аёл ва эркакларни бепуштликдан ҳам халос этаркан.

11. Бола эмизадиган, денгизчи ва саёҳатчилар учун зумрад илоҳий тумор вазифасини ҳам ўтайди. Ижодкорларга илҳом бағишлайди, тадбиркорларга қўшимча бойлик ҳадя этади.

12. Ёш йигит-қизларни ҳаром йўлларга кириб кетишдан асрашда ҳам зумраднинг аҳамияти беқиёсдир.

13. Қадимда зумрад ёрдамида шайтонлаш, шапкўрлик каби хасталикларни даволашган экан.

14. Тиббиётчиларнинг ишонч билан таъкидлашича, зумрад уйқусизлик, қўрқув кабиларни бартараф этаркан.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Ассалому алайкум. Сайтларингизга янада ривож тилайман. Фақат кичкина лекин жуда муҳим эътирозим бор, анчадан буён хизматларингиздан фойдаланаман, нега мақола ёзганларингизда бошқа тилдаги сўзларни тўғридан-тўғри ёзиб қўясизлар, бу саводсизликми? Беэътиборликми? Ёки ҳурматсизликми? Перслар деган сўз борми бизни тилда?

Comments are closed.