Қуёш – митти юлдуз, Ер унинг олдида мисоли кичик нуқта. Унда яшовчи одамларнинг манманлиги эса…

0

Ушбу суратда Қуёш ва сайёралар солиштирилган.

Ерни Қуёш олдидаги тўртта кўриниб турган сайёралар орасидан қидирманг.

Балки чап тарафдаги кичкина тўртта қорамтир нуқталардан учинчиси биз яшайдиган Ердир.

Айтгандек, қуёш ҳам юлдуз. Астрономияда улкан юлдузлар гигант, митти юлдузлар карлик деб аталади. Бизнинг қуёш сариқ карлик юлдуз ҳисобланади. Яъни сариқ митти юлдуз. Демак, бизга улкан бўлиб туюладиган қуёш гигант юлдуз олдида нуқтадек бўлиб кўринади.

Қуёш олдида нуқтадек кўринаётган Ер гигант юлдуз олдида қандай кўринишини тасаввур қилиш қийин.

Энди шундай кичкина қора нуқтада яшайдиган заррадек инсон кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?!

Нозимжон Ҳошимжон

loading...