ЕТТИ МЕТРЛИ ИЛОН БУТУН БОШЛИ АЁЛНИ ТИРИКЛАЙ ЮТИБ ЮБОРДИ… (Юраги заифлар қарамасин)

0

 

Бу фожиа Индонезияда кузатилди. Брауджиа университетининг илонлар бўйича эксперти Ниа Курняван айтдики, бундай йирик ҳажмга эга илонлар аслида одамлардан нари юришни маъқул кўради. Одамларга деярли ҳамла қилмайди. Афсуски, шу фожиа юз берди.

54 ёшли Ва Тиба Сулавеси вилоятига қарашли Муна оролидаги боғини кўздан кечириб юриб изсиз ғойиб бўлганди. Маҳаллий аҳоли вакиллари аёлни қидиришга тушди. Эртаси куни аёлнинг шиппаги ва узун пичоғини топишди. Шу ердан тахминан 30 метрча нарида эса узунлиги 7 метрга тенг илон қорни шишган ҳолда чўзилиб ётарди. Шу лаҳзадаёқ одамлар тушунишди. Ва Тиба хонимни мана шу илон тириклай ютган. Адашишмабди. Илонни ўлдириб, қорини ёришганда, аёлнинг мурдаси борлигига гувоҳ бўлишди. Ва Тиба хонимнинг бир жойи тирмаланмаган, зиён етмаганди.

Эксперт айтдики, бу қадар йирик илонлар одамни тириклай ютганда, ўлжаси қорнига кириши билан кислород етишмаслиги туфайли бир неча дақиқада ўлим топади.

— Улкан илонлар кичкиналигида асосан сичқон, каламуш билан озиқланади, — дейди эксперт Ниа Курняван. — Аммо ёши улғайгач, бу тахлит майда ўлжалар билан кифояланмайди. Уларга қарагиси ҳам келмай қолади. Энди илонлар йирик ўлжа топиш илинжида яшай бошлайди…

Дарвоқе, аёлни тириклай ютган илон тури одатда 7 дан 10 метргача узунликка эга бўлади.

 

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...