УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАР КОРОНАВИРУСНИНГ КУШАНДАСИ ЭКАН…

0

 

Ультрабинафша нурларининг айрим турлари коронавирус инфекциясини енгиши мумкин. Бу ҳақда иммунолог, Милан давлат университети профессори Марио Клерич маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус билан касалланган одам йўталганда ёки ҳансираганда пайдо бўладиган вирусли сув томчилари турли диапазонларда ультрабинафша нурлар таъсирида таназзулга юз тутади.

Клерич, шунингдек, ёзда ер атмосферасига тушадиган қуёш нурлари йўталаётганда ёки COVID-19 га учраган одам билан гаплашганда оғиз бўшлиғидан ажралиб чиқадиган томчилардаги вирусни деярли бутунлай йўқ қилишга қодир, деб ҳисоблайди.

Тажрибалар давомида олимлар ультрабинафша нурларнинг сунъий манбаларидан, жумладан, баъзи турдаги ультрабинафша нурларидан коронавирус билан курашишда уйда фойдаланиш мумкин деган хулосага келишди.

Клеричнинг айтишича, ҳозирги пайтда физиклар кўмагида синфларда фойдаланиш мумкин бўлган махсус лампалар ишлаб чиқилмоқда.

loading...